2019 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА АУДИТОРЛИК ТEКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

2019 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА АУДИТОРЛИК ТEКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Перевести на: ru uz

«ТОSHKENT ISSIQLIK ELEKTR STANSIYA» AJ 2019 йил якунлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига (БХМС) мувофиқ ташқи аудитни ўтказиш, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МХХС) мувофиқ 2019 йил учун жамиятнинг молиявий ҳисоботини трансформация қилиш, 2019 йил учун ташқи аудитни ўтказиш халқаро аудит стандартлари (ХАС) ва 2019 йил учун корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш асосида амалга ошириш бўйича аудиторлик компаниясини аниқлаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда аудиторлик фаолияти учун халқаро лицензияга эга аудиторлик компаниялари (фирмалар) иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этадиган талабгорлар қуйидаги хужжатларни мухрланган конвертда илова қилишлари лозим:

1) аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар: манзил, почта манзили, телефон рақами, лицензиялар нусхалари, суғурта полиси ва сертификатланган аудиторлар ҳақида маълумот;

2) раҳбарнинг имзоси ва талабгорнинг муҳри билан тасдиқланган шартнома предмети кўрсатилган тижорат таклифи, талабгорнинг юридик шахслар фаолиятининг умумий аудитини амалга ошириш бўйича иш тажрибаси, талабгор фаолиятининг охирги уч йилида устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган корхоналарнинг молиявий хисоботларини мажбурий аудиторлик текширувларининг сони;

3) талабгор томонидан молиявий ҳисоботни мажбурий аудит қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича имзоланган шартнома лойиҳаси, аудиторлик хизматлари нархи кўрсатилган ҳолда.

Танловда иштирок этиш учун ёзма таклиф эълон берилган кундан бошлаб 15 кун ичида қуйдаги манзилда қабул қилинади:

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар ШФЙ. Почта индекси: 111219

Телефон: +998 (78) 150-13-56, (78) 150-30-18, (97) 766-84-40

Е-mail: 9277242@inbox.uz

Leave a Reply

Яндекс.Метрика