Тошкент вилоятининг Қибрай тумани учун иссиқлик энергияси учун янги тариф тасдиқланди

Перевести на: ru uz

Қибрай тумани учун иссиқлик энергиясининг янги тарифлари 2020 йил 14 августидан кучга киради

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 29 июлдаги 5 – сонли баённомаси билан Тошкент вилояти Қибрай тумани учун  «Тошкент ИЭС» АЖ томонидан ишлаб чикариладиган иссиқлик энергияси янги тарифлари тасдиқланган.

Барча истеъмолчилар, шу жумладан, улгуржи истеъмолчилар – қайта сотувчилар (ўз балансида иссиқлик тармоқлари бўлган, улардан фойдаладиган, энергия билан таъминловчи ташкилотдан олинган иссиқлик энергиясини улгуржи харид қиладиган ва қайта сотадиган хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар), барча ўлчамлардаги иссиқ сув ва буғни оладиган теплица-иссиқхона хўжаликлари  учун янги тариф 1 Гкал учун 194 350 сўм этиб тасдикланди (жорий тариф 165 600 сўм). «Иссиқлик манбаи» корхонаси учун тариф 1 Гкал учун 194 350 сўм қилиб белгиланди (амалдаги тариф 130 560 сўм).

Тарифлар ҚҚС билан ўрнатилган.  Янги тарифлар 2020-йил 14-августдан амал қилади.

2020 йил 29 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси мажлисининг 5-сонли баённомасига мувофиқ янги тарифларнинг кучга кириши билан 2019 йил 31 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган  тарифлар ўз кучини йўкотади (19-03-22-06- O’zR -2-2019 и 19-03-22-06- O’zR -3-2019).

 

 

Leave a Reply

Яндекс.Метрика