O’zbekiston Respublikasi Toshkent vil.
Qibray tumani, Solar tel: 712366021
Mo-Fr
09:00-18:00
toshkenties1@mail.ru
tashtes1@inbox.uz

“ToshIES” AJ танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади!

Перевести на: ru uz

“TOSHKENT ISSIQLIK ELEKTR STANSIYA” акциядорлик жамиятининг бугунги кундаги 1 дона оддий акциясининг бозор баҳосини аниқлаш  мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади!

“TOSHKENT ISSIQLIK ELEKTR STANSIYA”АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.

Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:

– Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;

– Ташкилот устави (барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан) нусхаси;

– Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

– Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;

– Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;

– Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Тижорат таклифларини 2020 йил 10 сентябрь соат 10:00 га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади: Почта индекси 111219, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар ШФЙ,

Маълумот учун телефонлар:(71) 236-60-21. факс (78) 150-45-01

Оставить ответ