“TOSHKENT ISSIQLIKY ELEKTR STANSIYA” AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Перевести на: ru uz

Ҳурматли акциядор!

” TOSHKENT ISSIQLIKY ELEKTR STANSIYA ” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгаши ўз акциядорларини 2019 молия йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши 2020 йил 30 сентябр соат 11:00 да масофадан, видеоконференц-алоқа тарзида ўтказилади.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 61-моддасига асосан акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 25 сентябр.

КУН ТАРТИБИ:
1. Жамият Ижро органи раҳбарининг “2019 йилга мўлжалланган Жамиятнинг йиллик бизнес-режасининг асосий параметрларини бажарилиши тўғрисида” ги ҳисоботини кўриб чиқиш.
2. 2019 йил якуни бщйича Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг 2019 йилги молиявий-хўжалик фаолияти текшируви натижалари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тинглаш.
4. Жамиятнинг 2019 йил учун молиявий – хўжалик фаолияти аудити натижалари асосида компаниянинг ташқи аудит ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2019 йил учун баланси, фойдаси ва зарари ҳисобини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига кўра соф фойдасини тақсимланишини тасдиқлаш.
7. Жамият Кузатув кенгашининг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботини тинглаш
1. 2019 йил.
8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
10. Хорижий менежерлар иштирок етиши мумкин бўлган танлов, танлови асосида Жамиятнинг ижро органи раҳбарини сайлаш.
11. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнесни ривожлантириш режасини тасдиқлаш.
12. Жамиятнинг ташкилий тузилмасининг янги таҳририни тасдиқлаш.
13. Aкциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.

Акциядорлар ўзларини қизиқтирган маълумотлар билан “Тошкент ИЭС” АЖ офисида танишишлари мумкин манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар ШФЙ,

Батафсил маълумот учун алоқа телефони: коммутатор (71) 236-60-21,

«Toshkent IES» АЖ Кузатув кенгаши

Яндекс.Метрика