2020 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА АУДИТОРЛИК ТEКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Перевести на: ru uz

«ТОSHKENT ISSIQLIK ELEKTR STANSIYA» AJ 2020 йил якунлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига (БХМС) мувофиқ ташқи аудитни ўтказиш, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МХХС) мувофиқ 2020 йил учун жамиятнинг молиявий ҳисоботини трансформация қилиш, 2020 йил учун ташқи аудитни ўтказиш халқаро аудит стандартлари (ХАС) ва 2020 йил учун корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш ва СМК, СЙК кўрсаткичлари тўғри ҳисобланганлиги ва 2020 йил якуни бўйича фоизда бажарилиши текшириш бўйича аудиторлик компаниясини аниқлаш бўйича танлов эълон қилади.
Тендер таклифида қуйдаги хужжатлар бўлиши керак:
– Талабгорнинг нархи кўрстилган ҳолда иштирок этиш таклифи;
– Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;
– Ташкилот ҳақида маълумот;
– Ташкилотнинг энг йирик мижозлари рўйхати ва аудиторлик ташкилотининг тажрибаси;
– Суғурта полисининг нусхаси;
– Танлов ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилиши зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.
Танловда қуйидаги аудиторлик ташкилотлари иштиорк этиши мумкин:
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиш;
– миллий стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисобот учун миллий аудиторлик стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувларини ўтказишда камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиш (аудит объекти учун 1-банд);
– корхоналарнинг салбий баҳоларга эга бўлмаслиги;
– ҳисобот даври натижалари асосида саноат корхоналари молиявий-хўжалик фаолиятининг молиявий таҳлилини тақдим этиш имконияти;
– шартномавий мажбуриятларини бажармаганлиги учун келажакда буюртмачига етказилган зарарни қоплаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасиига олган аудиторлик ташкилотлари.
Танловда иштирок этиш учун ёзма таклиф эълон берилган кундан бошлаб 15 кун ичида қуйдаги манзилда қабул қилинади: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар ШФЙ. Почта индекси: 111219
Телефон: +998 (71) 236-60-21, Факс (78) 150-45-01.
Е-mail: tashtes1@inbox.uz toshkenties1@mail.ru

Leave a Reply

Яндекс.Метрика