“Тошкент ИЭС” акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган ишлар.

Перевести на: ru uz

“Тошкент иссиқлик электр станцияси”нинг фаол ёшлари томонидан корхона худуди ва атрофида ҳашар ўтказилди.
 Ҳашарда ободонлаштириш, ҳудудни тозалаш, ерларни чопиб, кўчатлар экиш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш 
ишлари амалга оширилди. Цехларда  ёритиш тизимлари янгиланди, хоналар тозаланди. Корхона ёшларининг  
ташаббуси билан цехлардаги душ хоналар, хожатхоналар, маиший хоналар таъмирланмоқда. Табиатнинг уйғониш,
 баҳор айёмининг бошланишини барча инсонлар каби корхона ишчи-ходимлари ҳам орзиқиб  кутишди.
  
   
 “2021 йил – ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан
 “Навруз” эзгулик, меҳр-оқибат ва янгиланиш байрамида корхона ёшларига “Афросиёб” поездида шарқнинг
 дурдонаси – қадимий Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. 44 нафар йигит-қизлар “Гўри Амир”, “Регистон”,
 “Шоҳи зинда” ансамблига ташриф қилишди. Биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг уйларига, мактабларига
 ва “Хазрати Хизр” мажмуасидаги қабрларни зиёрат қилишди.
  
 “Тошкент ИЭС” маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонада кўп йиллар меҳнат қилган ҳозирда
 пенсиядаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз, кам таъминланган ва бемор кексаларни қўллаб-қувватлаш 
мақсадида байрам билан табриклаб, озиқ-овқат жамланмаси  ва моддий ёрдам берилди.
   
 “Тошкент ИЭС” АЖ ишчи-ходимларини, айниқса ёшлар ўртасида маънавий-маърифий
 ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази хузуридаги
 “маънавият тарғиботчиси” таълим муассасаси билан сайёр ўқув машғулотлари ўтказиш учун шартнома тузилган
 бўлиб, “Навруз – умумхалқ байрами” хақида, Шавкат Мирзиёевнинг “Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, хаёти ёруғ
 ва келажаги фаровон бўлади” – 3 том, “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий 
баҳодир”- 2 том китоблари хақида “Жамиятда китобхонликни тарғиб этиш, буюк алломаларнинг адабий меросидан
 фойдаланиш масалалари” хақида мавзуларида лекторлар тасдиқланган режа асосида маърузалар ўтказдилар.
  

 

Яндекс.Метрика