«Тошкент ИЭС» акциядорлик жамиятида ёш ходимлар ўртасида 2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қуватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» га бағишланган шахмат ва шашка бўйича цехлараро мусобақалар ўтказилди

Перевести на: ru uz

Меҳнаткашларнинг, айниқса ёшларнинг саломатлигини мустахкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш, кундалик турмуш тарзига жисмоний тарбия ва спортни сингдириш, спортнинг шахмат ва шашка турларини оммалаштириш ва ривожлантириш, шунингдек мамлакатимиз спортини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат дастурларини бажариш мақсадида «Тошкент ИЭС» акциядорлик жамиятида 2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қуватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»га  бағишланган ёш ходимлари ўртасида шахмат ва шашка бўйича цехлараро мусобақалар ўтказилди.

 

Оммавий спорт тадбирларини ташкиллаштириш ва уни ўтказишга умумий раҳбарлик қилиш Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилди. Мусобақаларга ҳакамлик қилиш, тайёргарлик кўриш қўмитанинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича масъул ходимлари томонидан амалга оширилди.

Мусобақалар амалдаги тасдиқланган қоидалар бўйича олиб борилди. Мусобақада корхонанинг ёшлари иштирок этди.

Шахмат бўйича  корхона ёш йигитлари, шашка бўйича ёш ходима аёлларимиз фаол иштирок этишди.

Мусобақалар якунлари бўйича 1, 2 ва 3 ўрин эгаллаган ишчи-ходимлар касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шашка бўйича қизларимиз:

1-ўрин – Таджиева Улмас   – ИНАЦ электр чилангари;

2-ўрин – Абдуллаева Зухра – ИНАЦ электр чилангари;

3-ўрин – Игамбердиева Гавхар – БГҚ-370 МВт фарроши;

ва шахмат бўйича йигитларимиз:

1-ўрин – Икромов Санжар – ЁТЦ мазут қуювчиси;

2-ўрин – Ғофуров Отабек – Электр цехи электр чилангари;

3-ўрин – Ўринбосаров Умирбек – МТЦ чилангари;

ғолиб бўлиб, ҳамкасбларини олқишига сазовор бўлдилар.

Шунингдек мусобақада қатнашган барча ишчи-ходимларга эсдалик совғалари берилди.

Яндекс.Метрика