“Toshkent IES” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан энергетика соҳасида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Перевести на: ru uz

“Toshkent IES” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан энергетика соҳасида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати “Гендер тенглик: жамиятда эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлиги” мавзусига бағишланди.

Мазкур тадбирда Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Тошкент вилоят бўлими раҳбари ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова мавзу асосида аёллар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбир сўнггида энергетика соҳасида фаол хизмат қилаётган хотин-қизларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Яндекс.Метрика