ХОТИРА – АЗИЗ, ҚАДР – МУҚАДДАС

Перевести на: ru uz

Хотира ва қадрлаш халқимизнинг асрий қадриятларидан, улуғ фазилатларидан. Эл-юртнинг тинчлиги, осойишталиги, эрк ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғида.

9 Май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Toshkent IES” АЖ  айни кунда умргузаронлик қилаётган уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатмоқдалар.

Куни кеча “Toshkent IES” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Мунира Қосимова айни кунда 92 ёшни қарши олаётган фронторти меҳнат фахрийси Вера Александровна Наплекова хонадонида бўлиб, байрам билан муборакбод этди.

 

Меҳнат фахрийси билан самимий кечган суҳбат сал кам юз йиллик хотираларга, уруш талофатларига, айни кундаги саодатли кунлар шукронасига бағишланди.

Яндекс.Метрика