“ТОШКЕНТ ИЭС” АЖ: РАҚАМЛАШТИРИШ ЖАДАЛ БОРМОҚДА

Перевести на: ru uz

2021 йилга мўлжалланган рақамли трансформация дастури қабул қилиниши билан “Рақамли Ўзбекистон-2030″ стратегияси доирасида “Тошкент ИЭС” АЖда рақамлаштириш бўйича асосий ва зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Йил бошида ўтказилган шахсий компьютерлар машиналар паркини хатловдан ўтказиш маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскирган ускуналарни алмаштириш зарурлигини, лицензияланган антивирус дастурларидан фойдаланишга ўтиш ва тармоқнинг ахборот хавфсизлигини кучайтириш кераклигини кўрсатди.

Бунинг учун корхонанинг ички маблағлари ажратилди, антивирус дастурлари, дастурий таъминот ва аппарат воситалари учун лицензиялар сотиб олинди, улар нафақат интернет тармоғини фойдаланувчиларига тарқатилишини, балки корхонанинг вируслар ва бошқа зарарли дастурлардан хавфсизлигини таъминлайди. Замонавий шахсий компьютерлар ва периферик қурилмалар сотиб олинди.

Корхонада рақамлаштириш бошланганлигини “Тошкент ИЭС” АЖ назорат-ўтказиш пунктидан ўтаётганингиздаёқ пайқашингиз мумкин. Ҳудудга кириш вақтини мақбуллаштириш мақсадида Италиянинг аркли металл детекторлари ўрнатилган, киришни автоматлаштирилган бошқариш тизими (Интизомни бошқариш тизими) магнит ўтиш орқали ҳудудга кириш вақтини ва ҳудуддан чиқишнинг аниқ вақтини қайд этади.  Пандемия шароитларида, ўтиш йўлагида ўрнатилган тепловизорли оқим видеокамераси, иситмаси бор ходим ўтаётганда, бу ҳақда дарҳол сигнал беради.

Текшириш пунктининг ялпи рақамлаштирилиши станция ишчиларининг  тўхтамасдан, ўз вақтида ўтишини ҳамда зарур хавфсизлик ва тиббий назоратини таъминлайди.

 2020 йилда корхонанинг оптикадан фойдаланадиган интернет тизимига уланиши, интернет тезлигини сезиларли даражада оширишга ва электрон меҳнат дафтарчаларига тўсқинликларсиз ўтилишига имкон берди.

Айни пайтда корхона ишини юқори тезликдаги ишончли интернетсиз тасаввур этиб бўлмайди. Статистик ҳисоботлар фойдаланувчининг шахсий компьютеридан юборилади.

Банк билан ишлаш Интернет-банкинг дастури орқали амалга оширилади. Корхонанинг ҳужжатлар айланиши электрон шаклга ўтказилди, бу ижро интизомини кучайтирди. Бу эса ҳар бир раҳбар ходим ўз иш вақтини электрон шаклда қабул қилинадиган буйруқлар ва ҳужжатлар билан ишлашга мослаштиришини ҳамда топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида  ўз муддатида ҳисобот берилишини тақозо этади.

      2021 йил феврал ойида “Тошкент ИЭС” АЖ эскирган, 25 йил давомида ишлатиб келинган  АWС “Бухгалтерия” тизими ўрнига замонавий “1С” бухгалтерия тизимида ишлашга ўтди.

 

Корхонада рақамлаштириш тобора авж олиб бормоқда, айни пайтда “Servis-Kommunikatsiya Sistemaiari” МЧЖ мутахассислари барча энергия блоклари, цехлари ва бўлимларни бирлаштириб, корхонанинг бутун ҳудудини қамраб оладиган маҳаллий ҳисоблаш тизимини модернизация қилиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқдалар. Оптик толали алоқа линияси билан “Тошкент ИЭС” АЖ июнь ойи охирида “Servis-Kommunikatsiya Sistemaiari” МЧЖ билан тузилган шартномага биноан корхонанинг локал-ҳисоблаш тармоғи учун барча лойиҳа-смета ҳужжатларини тақдим этиши кутилмоқда, бу эса рақамлаштириш жараёнини янада  тезлаштиради.

Корхонанинг автоулов гаражи ҳам  рақамлаштириш жараёнидан четда қолмади, транспорт воситаларини назорат тизимига GPS-трекерлар ўрнатилган 10 та машина киритилди.

         “Тошкент ИЭС” АЖнинг замон талабларига жавоб берувчи https:// toshkenties.uz – ахборот-медиа веб-сайтининг янги замонавий дизайнини ишлаб чиқиш бўйича лот “Танлов” электрон ким ошди савдосига қўйилди. Мазкур савдо ижрочини танлаган ҳолда жорий йилнинг 25 июнь ойида якунланади.

Шунингдек, электрон савдо майдончасида диагонали 55 дюймли  замонавий SMART телевизори сотиб олинади ҳамда ундан “Тошкент ИЭС” АЖ кўп йиллик фаолияти ва ривожланишининг муҳим босқичларини акс эттирувчи видеофильмлар жойлаштирилган “инфокиоск” сифатида фойдаланилади. Телевизор корхонанинг шон-шараф музейига ўрнатилади.

Яқин кунларда Россиянинг “ИКС-Холдинг” компанияси билан ҳамкорликда корхонани рақамлаштириш бўйича тажриба лойиҳаларининг жорий этилиши кутилмоқда.

Яндекс.Метрика