Ёшларни қўллаб-қуватлаш – асосий вазифаларимиздан бири

Перевести на: ru uz

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини  “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича “Тошкент ИЭС” АЖ ёшларини ижтимоий аҳволи ўрганиб чиқилди. Таъмирлаш-қурилиш цехида 8 йилдан бери меҳнат қилаётган  дурадгор Умаров Зиёвуддиннинг оилавий аҳволи ўрганиб чиқилиб, унинг қарамоғида ногирон ота-онаси борлиги аниқланди. З.Умаровнинг оиласи кам таъминланган ёш оила эканлиги ва бу хонадонга ҳозирги кунда кир ювиш машинасига зарурат борлигини инобатга олиб, корхона Касаба уюшма қўмитаси томонидан бу ходимга кир ювиш машинаси моддий ёрдам тариқасида олиб берилди. Зиёвуддиннинг оиласида туғилган чақалоқ қўшалоқ байрамга сабаб бўлди.

Яндекс.Метрика