МИНИ-ФУТБОЛ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Перевести на: uz

“Тошкент ИЭС” акциядорлик жамияти эркаклари ўртасида жорий йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида мини-футбол бўйича беллашув бўлиб ўтди.

 

Қизғин  ва муросасиз кечган баҳсларда Камолиддин Жўраев, Шуҳрат Хидиров, Қаҳрамон Рахметов, Иззаттула Абдуфаттоҳов, Шоҳжаҳон Холдоров ва Шерзод Байматов  тўп сурган Электрлаштириш цехи жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Кейинги фахрли ўринлар  Иссиқлик назорати ва автоматика цехи ҳамда Буғ-газ қурилмаси цехи жамоаларига насиб этди.

Номинациялар бўйича эса Забихулла Сайдалиев  “Энг яхши ҳужумчи” (КТЦ-2), Тимур Нигматов “Энг яхши дарвозабон” (МТЦ), Ҳожиакбар Азимов “Энг яхши ҳимоячи” (гараж), Ихтиёр Бахтиёров “Энг яхши ҳимоячи”  (ХКХ) деб топилди.

“Тошкент ИЭС” АЖ раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан фахрли ўрин соҳиблари ва номинация ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Яндекс.Метрика