САМАРАЛИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Перевести на: uz

“Тошкент ИЭС” АЖда ёшлар муаммоларини тизимли ҳал этишга қаратилган йиллик “Йўл харитаси” асосида “Рахбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

  2021 йил Президентимиз томонидан мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши мамлакатимиз, хусусан,  станциямиз ёшлари учун ҳам кенг имкониятлар эшигини очди.  Бугунги кунда  корхонада 400 нафарга яқин йигит-қизлар фаолият олиб бормоқда. Ёшлар муаммоларини тизимли ҳал этишга қаратилган йиллик “Йўл харитаси” асосида турли маърифий учрашувлари, спорт мусобақалари, маънавият тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Корхонада  ёшларнинг  бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида  кичик футбол майдони қайта таъмирланди ва айни пайтда барча  ишчи-ходимларга хизмат қилмоқда. Корхона ёшлари нафақат  ўз соҳасининг етук мутахассисига  айланиб бормоқда,  балки  туман ва вилоят миқёсида ўтказилаётган турли тадбирларда фаол қатнашмоқдалар. Масалан “Ёшлар форуми”да  иштирок этиш учун корхонанинг 20 нафар салоҳиятли ва илғор ёшлари жўнаб кетишди. 

Тадбирда асосий эътибор ёшлар муаммоларини тизимли ҳал этишга асосланган йиллик  “Йўл харитаси”га қаратилди. Учрашувда 128 нафар станция ёшлари қатнашди. Бош директор М. Иноятов сўзга чиқди. Ёшларга яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳақида фикр алмашилди. Бундан  ташқари ёшлар томонидан ижтимоий ёрдам, олий ўқув юртига станция томонидан бериладиган йўлланмалар, шартнома тўловларига оид саволлар ўртага ташланди.

– Эзгу мақсадда олиб бораётган амаллар ва тадбирлар келажакда ўзининг муносиб  натижасини беришига ишонамиз. Чунки давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган ҳар бир эътибор мана шу корхона ёшлари тимсолида ўз аксини топмоқда. Ёшларимиз ҳам шунга муносиб бўлишларига аминмиз, – деди ўз сўзида  М. Иноятов.

 

Тадбир сўнгида фаол ёшлар раҳбарият томонидан тақдирландилар. 

Яндекс.Метрика