logo

DIQQAT E'LON

“Тошкент иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти «Тошкент ИЭС АЖда 9-сонли энергоблокда тутун газларини тозалаш учун юқори самарали фильтрларни ўрнатиш» объектининг лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизаси хизматларини харид қилишни режалаштирмоқда.

20.11.2026


Ишларнинг мақсади:

Экспертиза объекти (“Тошкент ИЭС” нинг 9-энергоблокида тутун газларини тозалаш учун юқори самарали фильтрларни ўрнатиш“ лойиҳа ҳужжатлари) нинг саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган талабларга мувофиқлигини баҳолаш.

Саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича ишлар қуйидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши лозим:

- Ўзбекистон Республикасининг 28.09.2006 йилдаги ЎРҚ-57-сон “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида” ги Қонуни;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида” ги Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сонли “Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.

Саноат Хавфсизлик экспертизасини ўтказишда объектдан фойдаланиш жараёнида унинг конструктив мустаҳкамлиги, герметиклиги ва бошқа хусусиятларини таъминлайдиган, лойиҳага киритилган техник, технологик ҳамда экологик ечимларнинг қурилиш ишларини лойиҳалаштириш ва бажариш, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги, портлаш ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, стандартлар, меъёрий, раҳбарий ва йўриқнома ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги баҳоланиши лозим.


Ижрочига қўйиладиган талаблар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан “9-сонли энергоблокда тутун газларини тозалаш учун юқори самарали фильтрларни ўрнатиш” ишчи лойиҳаси бўйича ижобий экспертиза хулосасини олиш.


Ишларни бажариш асосий босқичларининг номланиши:


1. Тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш.

2. Объектнинг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш.

3. Номувофиқликлар ва камчиликлар баённомасини тузиш (улар саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш жараёнида аниқланган тақдирда).

4. Аниқланган номувофиқлик ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан Буюртмачи амалга оширган чора-тадбирларни таҳлил қилиш.

5. Саноат Хавфсизлиги экспертизаси хулосасини расмийлаштириш.

Саноат Хавфсизлиги экспертизаси хулосасини рўйхатдан ўтказиш учун “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси”га тақдим этиш.

6. Ушбу объектда Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш учун Ижрочи зарур деб ҳисоблаган бошқа ишлар.

7. Бажарилган ишларни Буюртмачига топшириш.

Ишларни бажариш муддати – кўпи билан 1 ой.



Буюртмачига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

- 1 экземпляр комплекта подлинник заключения экспертизы в бумажном экземпляре и в электронном виде.


Иштирокчи қуйидагиларга эга бўлиши керак:

- объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича ишларни амалга оширишда камида 3 йиллик тажриба.

- юқори малакали экспертлар ва мутахассисларнинг мавжудлиги.

- моддий-техник имкониятлар.

- таклиф этилаётган ечим ва ишларнинг танлов ҳужжатларидаги техник талабларга тўлиқ мувофиқлиги.

- бажарилган ўхшаш ишлар бўйича ҳисобот маълумотлари.

Иштирокчи (хусусий, нодавлат шахслар учун) лицензияланадиган фаолият турларига кирувчи Ишларни ёки Ишларнинг бир қисмини бажариш учун талаб этиладиган барча зарур лицензиялар, рухсатномалар ва бошқа мажбурий ҳужжатларга эга бўлиши ҳамда уларни тақдим этиши шарт.

Иштирокчи Буюртмачининг талабига биноан камида 5 та лойиҳа бўйича муваффақиятли бажарилган эксперт хулосалари тўғрисида маълумот ёки уларнинг нусхаларини тақдим этиши шарт.


Алоҳида талаблар:

• Таклифларни қабул қилиш муддати 2026 йил 20 ноябрдан 25 ноябргача;

Таклифларни қуйидагиларга юборишингизни сўраймиз:

• email орқали: info@toshkenties.uz

• почта манзили бўйича: 111219 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Фаровон МФЙ, Тош ГРЭС кўчаси, 227-уй. №

“Тошкент ИЭС” АЖ Техник-Тижорат таклифга тақдим этилган маълумотларга аниқлик киритиш учун қўшимча маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.