logo

DIQQAT E'LON

“Toshkent IES” АЖ Бош директори Р.Т.Шамсиевга Сизнинг 2026 йил 23 июлдаги 01-11-14/1169 сонли хатингизга жавобан,

27.07.2026

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги қўмитаси томонидан

2019 йил 20 июнда тасдиқланган «Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва

уларни хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига мувофиқ, «Тошкент ИЭС»

акциядорлик жамияти буғ-газ қурилмаси ҳудудида жойлашган 3 (уч)

Ta кўприкли юк кўтариш кранининг (мостовой кран) техник

ҳолатини аниқлаш ҳамда навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

аккредитациядан ўтган корхона ва ташкилотлар билан шартнома

тузилишига қаршилик билдирилмайди.


Шартномалар жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги

қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шунингдек “Smart Integrity М Е”

МЧЖнинг SIMEH 34-689:2026-сонли “Электр станцияларида ишлаб чиқариш

ва хўжалик эҳтиёжлари учун товар-моддий бойликлар, ишлар ва хизматларни

харид қилиш тўғрисида"ги Низоми талабларига қатъий риоя этилган ҳолда

амалга оширилиши шарт.


Шунингдек, товар-моддий бойликлар, ишлар ва хизматларни харид

қилиш жараёнларининг қонунийлиги, харид қилинаётган товарларнинг

миқдори ва сифати учун жавобгарлик станция мансабдор шахслари зиммасига

юклатилишини маълум қиламиз.


«Smart Integrity М Е» МЧЖ


директорининг биринчи ўринбосари Б.М.Нурдинов



630.pdf

85.23 B