logo

DIQQAT E'LON

иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти («Тошкент ИЕС» АЖ / Буюртмачи) томонидан 2025 йил учун Барқарорлик ҳисоботида (SDR) барқарор ривожланиш соҳасидаги маълумотларни мустақил равишда ошкор қилиш хизматлари, шунингдек, ҳисоботнинг дизайн концепциясини ишлаб чиқиш ва босма нашрини чоп этиш бўйича комплекс консалтинг хизматларини харид қилиш режалаштирилмоқда.

18.08.2026

Ушбу хизматларни харид қилиш IPOга тайёргарлик кўриш ва компаниянинг халқаро ESG рейтингини ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ–101-сон Фармони ҳамда 2024 йил 20 сентябрдаги ёқилғи-энергетика сектори корхоналарида рақамлаштириш, замонавий корпоратив бошқарув тамойиллари ва ESG стандартларини жорий этиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.

1. Умумий қоидалар

«Тошкент иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти («Тошкент ИЕС» АЖ / Буюртмачи) томонидан 2025 йил учун Барқарорлик ҳисоботида барқарор ривожланиш соҳасидаги маълумотларни мустақил равишда ошкор қилиш хизматлари, шунингдек, ҳисоботнинг дизайн концепциясини ишлаб чиқиш ва босма нашрини чоп этиш бўйича комплекс консалтинг хизматларини харид қилиш режалаштирилмоқда.

Харид энергетика секторининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, IPOга тайёргарлик кўриш, молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва халқаро ESG стандартларини жорий этиш бўйича давлат сиёсати доирасида амалга оширилмоқда.

2. Хизмат кўрсатишдан мақсад

Мақсад — Global Reporting Initiative (GRI) Барқарорлик ҳисоботи стандартлари ва ISAE 3000 халқаро стандартлари талабларига мувофиқ 2025 йилги Барқарорлик ҳисоботини (ESG) мустақил тасдиқлаш (чекланган ишонч), Буюртмачи раҳбарияти учун амалий тавсиялар тайёрлаш, шунингдек, ҳисоботни рус ва инглиз тилларида юқори сифатли визуал график дизайн, безак ва босма нашр этилишини таъминлашдан иборатдир.

3. Хизматлар таркиби ва мазмуни

Ижрочи қуйидаги босқичлар бўйича пўлиқ комплекс консалтинг хизматларини кўрсатади:

1-босқич: Намуна кўрсаткичларини текшириш бўйича режалаштириш ишлари.Шартнома тузилган кундан бошлаб 1–3 иш кунидан кечиктирмай Буюртмачи билан танишув учрашувини ўтказиш; 5 иш куни ичида суҳбатлар ўтказиш зарур бўлган асосий ходимлар ва учрашувлар рўйхатини белгилаш, Самарадорликнинг калит кўрсаткичларини (СКК) текшириш жадвалини ишлаб чиқиш; 7 иш кунидан кечиктирмай хизмат кўрсатишнинг батафсил жадвалини ва масъул шахсларни тасдиқлаш; Жараённи ташкил этиш учун хизматлар координаторини тайинлаш.

2-босқич: Суҳбатлар ўтказиш ва кўрсаткичларни мустақил текшириш. СКК кўрсаткичлари ва сифатли маълумотлар бўйича ахборот сўровини тайёрлаш ва Буюртмачига тақдим этиш; Буюртмачининг ички корпоратив ва бошланғич ҳужжатларини, ички ҳисоботларини таҳлил қилиш; Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, инсон ресурслари (HR), ижтимоий фаолият, ички аудит, корпоратив коммуникациялар ва бошқа бўлинмалар раҳбарлари ҳамда мутахассислари билан офлайн ва онлай суҳбатлар ўтказиш; ESG бўйича муҳим мавзуларни, соҳа ва минтақавий контекстни, ўхшаш компаниялар ҳисоботларини ва ОАВ хабарларини таҳлил қилиш; Маълумотларни тўплаш ва тасдиқлаш бўйича ички жараёнларни таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар тайёрлаш.

3-босқич: ESG матнини текшириш. 2021 йилги GRI стандартлари тамойилларига мувофиқ маълумотларнинг етарлилиги, тўлиқлиги ва ошкор этилишининг мувозанатини таҳлил қилиш; ESG матнини якунлаш бўйича умумий тавсиялар тайёрлаш ва муҳим фактларнинг тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш.

4-босқич: Дизайн концепцияси, ҳисобот мазмуни ва босма нашрни тайёрлаш. Камида иккита визуал график дизайн концепцияси вариантини ишлаб чиқиш ва ҳимоя қилиш (муқова, раҳбар мурожаати, бўлим боши, матн саҳифаси, графиклар, жадваллар ва диаграммалар); Ҳисоботнинг тузилиши, мақсадлари, ахборотга урғу бериш ва матнни лойиҳалаш, иқтибослар киритиш; Рус ва инглиз тилларидаги матнларни адабий таҳрир қилиш; Иллюстрациялар, инфографикалар (хариталар, катта диаграммалар), график ва жадвалларни ишлаб чиқиш; Ҳисобот макетини рус ва инглиз тилларида шакллантириш ва электрон кўринишини (MS Word, Adobe Acrobat PDF) тайёрлаш; Ҳисоботни рус ва инглиз тилларида 3 нусхадан (жам бўлиб 6 нусха) чоп этиш ва етказиб бериш.

4. Хизмат кўрсатиш натижалари

Хизмат кўрсатиш якунлари бўйича Ижрочи қуйидагиларни тақдим этади:

• ISAE 3000 халқаро стандарти талабларига мувофиқ чекланган ишончни таъминлайдиган мустақил тасдиқлаш натижалари тўғрисидаги ҳисобот (рус, инглиз ва узбек тилларида);

• Буюртмачи раҳбарияти учун СКК кўрсаткичларини йиғиш ва яратиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ҳисоботи (рус, инглиз ва узбек тилларида);

• Барқарорлик ҳисоботининг тасдиқланган дизайн концепцияси ва электрон кўриниши (MS Word ва PDF форматларида) рус ва инглиз тилларида;

• Буюртмачи раҳбарияти учун бажарилган ишлар юзасидан тақдимот (рус, инглиз ва узбек тилларида); Барқарорлик ҳисоботининг рус, инглиз ва узбек тилларидаги босма нусхалари (жами 6 нусха).

5. Хизмат кўрсатиш муддатлари

Хизмат кўрсатиш натижалари Буюртмачи билан келишилган муддатларда, лекин Буюртмачи Ижрочига таҳлил қилиш учун сўралган барча ҳужжат ва маълумотларни тақдим этган кундан бошлаб 120 иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.


6. Таклифларни топшириш тартиби

Таклифлар қуйидаги электрон манзиллар ва почта орқали юборилади:

• Email: info@toshkenties.uz

• Почта манзили: 111219, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Солар шаҳарчаси, Фаровон МФЙ, Таш ГРЭС кўчаси, 227-уй.


7. Махсус талаблар

Таклифларни топшириш муддати: 2026 йил 17 августдан 26 августга қадар.

Потенциал етказиб берувчига (Ижрочига) қўйиладиган талаблар:

• АҚШ / Буюк Британия / Европа Иттифоқи мамлакатларида ESG консалтинг соҳасида камида 5 йил давомида фаолият юритаётган халқаро компаниялар тармоғининг бир қисми бўлиши;

• Ўзбекистон Республикаси бозорида камида 5 йил давомида аудит ва консалтинг фаолияти билан шуғулланган бўлиши (гувоҳнома);

• Аудит ва консалтинг фаолиятининг жорий фаол мақомига эга бўлиши (registr.stat.uz сайтидан скриншот);

• 2025 йилни соф фойда билан якунлаган бўлиши;

• Камида 10 миллиард сўм миқдорида фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисига эга бўлиши (суғурта полиси);

• Сўнгги 2 йилда йирик энергетика корхоналарида ESG ва дизайн бўйича камида 3 та ва умумий бюджети 50 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган лойиҳаларни бажарган бўлиши (шартнома нусхаси);

• Солиқ қарздорлигининг йўқлиги, қайта ташкил этиш ёки банкротлик жараёнида бўлмаслиги, Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилмаганлиги ҳамда оффшор ҳудудларда банк ҳисобрақамларига эга бўлмаслиги ва рўйхатдан ўтмаганлиги (кафолат хатлари ва маълумотномалар)

Ижрочининг жамоасига қўйиладиган талаблар:

• Штатида камида 4 нафар асосий мутахассис ва тегишли сертификатларга эга экспертлар бўлиши;

• Лойиҳа жамоаси раҳбари: амалдаги ACCA сертификатига ва сўнгги 4 йилда Марказий Осиё мамлакатларидаги компанияларда аудит ўтказиш тажрибасига эга бўлиши;

• Лойиҳа менежери: «Катта тўртлик» (Big 4) компанияларида камида 3 йиллик тажрибага ва амалдаги ACCA сертификатига эга бўлиши;

• Мутахассислар: GRI / SASB Level II ва ACCA / US CPA сертификатларига эга мутахассислар, ESG/IFRS соҳасида камида 10 йиллик тажрибага эга эксперт ҳамда экология ва иқлимшунослик соҳасида PhD (илмий даража) ёки Магистр даражасига эга мутахассис бўлиши шарт.

8. Якуний қоидалар

Буюртмачи танлов таклифлари доирасида тақдим этилган маълумотларни аниқлаштириш учун иштирокчилардан қўшимча маълумот ва ҳужжатлар сўраб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.