logo

DIQQAT E'LON

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг Саргардон ўрмон бўлими ҳудудида 45 гектар ер майдонида “Тошкент ИЕС” АЖ томонидан «Яшил белбоғ» барпо этиш тўғрисидаги эълон

08.09.2026

Республика шаҳарлари ҳамда уларнинг атрофларида босқичма-босқич «яшил белбоғ» барпо этиш тадбирлари доирасида экиладиган дарахт ва буталарни ва мавжуд дарахтларни парваришлаш тадбирларини амалга ошириш.

1. Экилган дарахтлар ҳамда буталарни органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш.


2. Барпо этилган дарахтзорларда жорий текшириш, энтомологик ва фитопатологик кузатувларини амалга ошириш.


3. Кузатув натижалари бўйича маҳаллий ҳокимлик томонидан экилган кўчатларни парваришлаш, қўриқлаш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш.


4. Касалланган ва зарарланган дарахтлар мавжуд ҳудудларни белгилаш, белгиланган ҳудудларда зарарланган дарахтларга механик, биологик ва кимёвий кураш чораларини кўриш, бунда, биринчи навбатда биологик кураш тадбирларини қўллашга алоҳида эътибор қаратиш.


5. Экилган кўчатларни кўкарувчанлигини таъминлаш ва муҳофаза қилиш бўйича доимий мониторинг юритиш.


«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил майдонларни кенгайтириш, дарахт ва буталарни суғориш тизимларини жорий этиш, уларни парвариш қилиш ишларини амалга ошириш.

1. «Яшил белбоғ» майдонларини кенгайтириш, қўшимча суғориш тизимларини барпо этиш ва мавжудларини таъмирлаш.


2. Дарахтларни сақлаш ва зарур агротехника тадбирларини амалга ошириш.


Дарахтларни томчилаб суғориш тизимини такомиллаштириш ва ушбу йўналишдаги илғор технологияларни жорий этиш.

1. Ҳудудларда тасдиқланган лойиҳа асосида ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш мақсадида мавжуд қудуқлардан дарахтларни суғоришда фойдаланиш ёки янги қудуқларни барпо этиш чораларини кўриш.


2. Дарахтларни суғориш жараёнида замонавий сув тежовчи технологиялар ёрдамида томчилаб суғориш усулини йўлга қўйиш.


«Яшил белбоғ»лар барпо этишни тизимли ташкил этиш мақсадида иқлим шароитларига мос, сувсизликка чидамли, кўп меҳнат талаб этмайдиган дарахт навларини экиш бўйича инновацион кўчатхоналарни ташкил этиш.

1. Янги манзарали дарахт ва бута кўчатларини маҳаллийлаштириш, селекцион илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.


2. Селекция ишларига хорижий ва маҳаллий мутахассисларни, мустақил изланувчиларни жалб этиш ва илмий ишланмаларни амалга оширишга шароит яратиш.


3. Олиб борилган изланишлар ва ўрганилган хорижий тажриба асосида услубий қўлланма яратиш.


4. Тупроқ-иқлим шароитларига мос, сувсизликка чидамли дарахт навларини кўпайтириш мақсадида кўчатхоналарни ташкил этиш.


Махсус талаблар:


• Таклифларни тақдим этиш муддати: 2026-йил 9–15-сентябр;

• Дастурий таъминот билан боғлиқ барча ишларни якунлашнинг режалаштирилган санаси: 2026-йил 30-сентябр.

Таклифларни қуйидаги усуллар орқали тақдим этишингиз сўралади:

• электрон почта орқали: info@toshkenties.uz

• почта орқали қуйидаги манзилга: 111219, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, "Фаровон" МФЙ,

ТошГРЕС кўчаси, 227-уй.

"Тошкент ИЕС" АЖ тижорат таклифида келтирилган маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида

қўшимча маълумот талаб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.